audio
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув

Учрашувда Базавий тармоқ ва соҳалар корхоналари иқтисодиёти, молияси ва тариф сиёсати департаменти директори Хуршед Мустафаев, Давлат қарзи департаменти директори вазифасини бажарувчи Зарифжон Олимжонов ҳамда Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, халқаро рейтинглар билан ишлаш департаменти директори Ажинияз Кайпназаров, шунингдек, меҳмонлар томонидан Жанубий Корея элчихонаси Иқтисодий масалалар бўйича биринчи котиби Ли Кил Джунлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликда амалга оширилиб келинаётган лойиҳалар ҳақида фикр алмашиб, келгусидаги мақсад ва вазифаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг асосий қисми соғлиқни сақлаш ҳамда профессионал таълим йўналшларидан иборат ҳисобланади.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш ҳамда янада кенгайтиришга келишиб олдилар.