audio
UNICEF ташкилоти билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Учрашув давомида UNICEF ташкилоти билан биргаликда амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, қизларнинг IT соҳасидаги кўникмаларини янада ошириш, ҳамда ICT4Girls лойиҳасини давом эттириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ва уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, мактаб ўқувчиларига компьютер олишлари учун имкониятларни кўпайтириш ҳамда республика чекка ҳудудларида интернет тармоғини кенгайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.