Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Жанубий Корея Ўзбекистонда янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда

Жанубий Корея Ўзбекистонда янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда

02.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳрида Кореянинг иқтисодий инновацион ҳамкорлик бўйича «ЭИПП» (Тҳе Эcономиc Инноватион Партнершип Програм) дастурининг Ўзбекистондаги лойиҳалари доирасидаги олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Муқобил энергетикани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари белгиланди

Муқобил энергетикани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари белгиланди

02.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 июнь куни Андижон туманидаги адирликда Янги Андижон шаҳарчаси қурилишига пойдевор қўйган эди. Бугунги кунда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар қад кўтармоқда.

Чарм-пойабзал саноати - маҳаллий драйверлардан бири

Чарм-пойабзал саноати - маҳаллий драйверлардан бири

01.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тадбиркорга эркинлик берилса, қўллаб-қувватланса, гуркираб ривожланишига Шаҳрихон туманидаги “Elegant shoes and” корхонаси яққол мисол. Дастлаб ишни косибчилик шаклида бошлаган тадбиркор охирги тўрт йилда кичик бинода фаолият юритар эди. Ўтган йили тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 8 миллион долларлик янги корхона ташкил этди. Келажакни инобатга олиб, мажмуа 4 қаватли қилиб қурилган.

ЕТТБнинг йиллик йиғилиши жорий йил Самарқандда ўтказилади

ЕТТБнинг йиллик йиғилиши жорий йил Самарқандда ўтказилади

01.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бугун Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Ўзбекистон ўртасида ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишини жорий йил 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Италиялик экспертлар Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтилишини қўллаб-қувватлайди

Италиялик экспертлар Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтилишини қўллаб-қувватлайди

01.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

30 январдан 4 февралга қадар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодиёти кенгаши (CREA) экспертларининг мамлакатимизга ташрифи бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги билан йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги билан йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

01.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида ФТА кўмагида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини муҳокама қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган истиқболли ташаббусларни белгилаб олишга бағишланган IV йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Маълумотларни қайта ишлаш маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда ривожлантирилади

Маълумотларни қайта ишлаш маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда ривожлантирилади

31.01.2023ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасида Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиевнинг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Марко Мантованелли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмаклашув битими имзоланди

Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмаклашув битими имзоланди

31.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзсаноатқурилишбанк

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзсаноатқурилишбанк ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида қиймати 400 минг еврога тенг техник кўмаклашув бўйича битим имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир ФТАнинг Туркия, Марказий Осиё, Кавказ ва Ғарбий Болқон мамлакатлари бўйича минтақавий директори Сесиль Купри раҳбарлигидаги делегациянинг давлатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди

30.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 январь куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан билан учрашди. Кун тартибида – савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда муносабатларни чуқурлаштириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасидаги ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалари.

Балиқчиликни ривожлантириш мақсадида Хитой, Веьтнам, Туркия, Россия, Германия, Венгрия тажрибалари асосида 1,1 триллион сўмлик 289 та лойиҳа жорий этилди

Балиқчиликни ривожлантириш мақсадида Хитой, Веьтнам, Туркия, Россия, Германия, Венгрия тажрибалари асосида 1,1 триллион сўмлик 289 та лойиҳа жорий этилди

30.01.2023ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекбалиқсаноати» уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов уюшма фаолиятининг 2022 йилдаги кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

БАА компанияси Ўзбекистонда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

БАА компанияси Ўзбекистонда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

30.01.2023ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонасида «IBMC Financial Professionals Group» компанияси раҳбарлари Сажиз Кумар ва Елена Пендурова билан музокаралар ташкил этилди

Тараққиётга фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади

Тараққиётга фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади

27.01.2023ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»

Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокировнинг мамлакатимиздаги қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида мақоласи эълон қилинди.

«Қирғизистон - Ўзбекистон» бизнес-форуми икки томонлама ҳамкорликнинг янги қирраларини очиб берди

«Қирғизистон - Ўзбекистон» бизнес-форуми икки томонлама ҳамкорликнинг янги қирраларини очиб берди

27.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи арафасида Бишкек шаҳрида «Қирғизистон – Ўзбекистон» бизнес-форуми бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

26.01.2023ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Жорий йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди ва унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида инвестициявий ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида инвестициявий ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди

26.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бахит Торобаев бошчилигидаги ҳукумат делегациялари ўртасида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари масъул раҳбарлари ҳам қатнашди

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги имкониятлар кўрсатиб ўтилди

26.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

Ўзбекистон ва Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

25.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг ташрифи доирасида Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бахит Торобоев ва иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашди. 

ТшИУда «DAI Global LLC» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

ТшИУда «DAI Global LLC» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

20.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

20 январь куни «DAI Global LLC» вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, ўқув биноси ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Марказий Осиёнинг етакчи таҳлилчи экспертлари Остонада тўпланади

Марказий Осиёнинг етакчи таҳлилчи экспертлари Остонада тўпланади

20.01.2023ИқтисодиётМанба: ЎзА

20 январь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзусида экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари

Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари

20.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 январь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлатонни қабул қилди.