Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигида касбий таълим тизимини ривожлантиришнинг янги босқичи муҳокама қилинди
2025-11-06 17:35:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида касбий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг ижроси ва келгусидаги устувор йўналишлар муҳокама этилди. Томонлар “Касбий таълим тизимини такомиллаштириш” лойиҳасининг амалга оширилиш жараёнини кўриб чиқдилар.
Ушбу лойиҳа доирасида республиканинг 8 та вилоятида намунавий касбий таълим муассасалари – Илғор касбий тайёргарлик марказлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг мақсади – таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнига Германия тажрибасини жорий этиш ҳамда иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. Учрашувда, шунингдек, “Касбий таълимни қўллаб-қувватлаш (3-босқич)” лойиҳаси концепцияси ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида вазирлик мутахассислари “KfW” банки ва лойиҳа консультантлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради. Шу билан бирга, келгусида тайёрланадиган кадрларнинг малакаси халқаро стандартларга мос бўлиши ва хорижий меҳнат бозорида тан олиниши муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув якунида томонлар мавжуд ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва янги йўналишларда қўшма ташаббусларни илгари суришга келишиб олдилар.
