Тошкентда “E-TechExpo-2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
2025-11-12 10:35:00 / Янгиликлар
“Ўзекспомарказ” мажмуасида ўтказилаётган “E-TechExpo-2025” халқаро кўргазмасида Инновацион ривожланиш агентлиги павилёни ташкил этилиб, 20 дан ортиқ стартап ва тижоратлаштириш лойиҳалари намойиш этилди.

11 ноябрь куни тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирок этиб, электротехника ва робототехника соҳасидаги стартап лойиҳалар, тижоратлаштириш ишланмалари ва Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
Кўргазма доирасида 1,7 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди. Унда 500 дан ортиқ инновацион ишланмалар, илғор технологик ечимлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг янги маҳсулотлари намойиш қилинди.

