PISA Бошқарув кенгашининг 60-юбилей сессияси ўз ишини бошлади
2025-11-12 15:20:00 / Янгиликлар

Тадбирни кириш сўзи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова очиб берди ва Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари, халқаро тадқиқотлардаги иштироки ва келгуси вазифалар ҳақида сўз юритди.
Тадбирда, шунингдек Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OЕCD) раҳбарининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Андреас Шлайхер, Бошқарув Кенгаши раиси Мичеле Брунигес ҳамда PISA дастурида иштирок этувчи 91 та мамлакат вакиллари қатнашди.
Сессия доирасида PISA халқаро тадқиқотида аъзо мамлакатлар эришаётган натижалар, таълимдаги янги ёндашувлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинмоқда.
Маълумот ўрнида: PISA Бошқарув кенгаши — дунё миқёсида PISA тадқиқотининг асосий стратегик йўналишларини белгиловчи ва баҳолаш жараёнларини мувофиқлаштирувчи олий бошқарув органидир.
Унинг сессияларида таълим сифатини такомиллаштиришга қаратилган янги концепциялар муҳокама қилинади ҳамда тадқиқотларнинг кейинги даврларига доир қарорлар қабул қилинади.


