Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Конгрессида Ўзбекистон билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

2023-02-02 | Жамият

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари ва аъзолари, конгрессменлар Трент Келли (Миссисипи), Висенте Гонсалес (Техас) ва Дон Бэкон (Небраска) билан музокаралар ўтказди

Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо, сармоявий, академик, маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат даражасида ҳамда Миссисипи, Техас ва Небраска штатлари билан мулоқотни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида АҚШ конгрессменлари Ўзбекистонга  ташрифларини эслаб, 2023 йилда АҚШ Конгрессининг янги сайланган аъзолари билан бирга мамлакатимизга боришга тайёр эканликларини билдирдилар. «Ўзбекистонга ташрифим мен борган мамлакатлар орасида энг яхшиси бўлди ва Ўзбекистон миллий таомлари, архитектураси ҳамда тарихи ҳақида жуда яхши хотираларим бор», деди Дон Бэкон.

АҚШ қонунчилари бу йил «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари сони янги сайланган конгрессменлар ҳисобига кўпайишига ишонтиришди. «Биз ушбу гуруҳнинг ҳамраислари бўлганимиз учун Конгрессдаги янги дўстларимиз билан учрашганда уларни ушбу Кокусга қўшилишга таклиф қиламиз», деди Трент Келли.

Учрашув чоғида «Ўзбекистон бўйича кокус»  раҳбарлари республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, АҚШ билан стратегик ва иқтисодий шериклик сезиларли даражада кенгаяётганини эътироф этиб, мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи махсус резолюция, шунингдек, республикага нисбатан «Жексон-Веник» қўшимчаларини қўллашни тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича Конгрессга таклифлар киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.

«Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари ва аъзолари Трент Келли, Висенте Гонсалес ва Дон Бекон билан музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, 2023 йилга мўлжалланган тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться