Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2023-02-02 | Сиёсат

2023 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Малайзиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хенди Ассанни қабул қилди.

 

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилиб, 2022 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди. 2023 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорлик икки давлат салоҳиятига мос келмаслиги қайд этилди. Иқтисодий дипломатиянинг қўшма механизмларини такомиллаштириш, хусусан, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги қўшма савдо қўмитаси фаолиятини қайта тиклаш юзасидан фикр алмашилди.

Маданий-гуманитар таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда, айниқса, зиёрат туризми соҳасида сайёҳлик алмашинувини янада ошириш зарурлиги ҳам таъкидланиб, тегишли қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться