Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилиши тўғрисида
2023-03-17 | Сиёсат
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) фавқулодда саммити арафасида Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов раислигида Анқара шаҳрида ТДТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг фавқулодда йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди, Саммит кун тартиби ва унда кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди, Ташкилот доирасида табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги