Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БАА билан педагоглар малакасини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш соҳаларида ҳамкорлик қилинади

2023-03-17 | Таълим

Айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова БАА Таълим вазири, Доктор Аҳмад Белҳул Ал Фаласи билан учрашди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон ва БАА таълим соҳаларида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Учрашув доирасида томонлар:

— БАА ва Ўзбекистон таълим тизимларини ўрганиш ва ҳамкорликда қўшма лойиҳалар ташкил этиш,

— Ўзбекистонда хорижий тил сифатида араб тили ўқитиладиган мактаблар учун ўқув-методик мажмуаларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш,

— педагогларнинг малакасини ошириш, улар фаолиятини лицензиялаш бўйича тажриба алмашиш ҳамда

— мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида томонлар барча йўналишларда яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш борасида келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться