Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Портал ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталининг ташкил этилиши ва қўллаб-қувватланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаяпти.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали давлат органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон-ахборот ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ташкил этувчи элементи ҳисобланади.

Асосий мақсадлари:

  • Фуқаролар ва хўжалик субъектларига ҳокимият ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот ресурслари ва хизматларининг ҳажмини оширишга мўлжалланган ихтисослаштирилган ахборот тизимини яратиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали мақсадли аудиториясини зарур муассасалар билан ўзаро алоқа қилиш жараёнлари ва имкониятлари тўғрисида, фуқароларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқларининг келиб чиқиши тўғрисида, давлат ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан тўлиқ, тезкор ва фойдаланишда қулайлиги, давлат ҳокимияти органлари ва бошқарувининг расмий позициясини акс эттирувчи кенг кўламдаги ахборотлар билан таъминлаш;
  • Чекланган хизматланишга мўлжалланган ахборотга киритилган маълумотлардан ташқари, тегишли ахборот ресурсларини жойлаштириш ва ташкил этиш йўли билан фуқаро ва ташкилотларни давлат ижро ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги расмий ахборотга киришини таъминлаш;
  • Давлатлараро ахборотлар алмашинувининг интенсификацияси;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини ошириш ва миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитларни яратиш.

Асосий функциялари:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот ҳамжиҳатлигини таъминлаш;
  • маълумотларни белгиланган форматдаги тақдимида давлат муассасалари ўртасида «ҳукумат» даражасида ахборотларни горизонтал алмашинуви;
  • маълумотларнинг марказлаштирилган базасига кириш асосида ягона ахборот ресурсларидан биргаликда фойдаланиш;
  • иқтисодий, ҳуқуқий, статистик, электорал ахборотлар билан вертикал ахборот алмашинуви;
  • давлат-жамият ҳамжиҳатлигини таъминлаш;
  • давлат-фуқаро;
  • давлат-иқтисодий муносабатлар субъектлари;
  • давлат-жамоат институтлари (сиёсий, диний, миллий, маданий, нотижорат ва ҳкз. ташкилотлар ва бирлашмалар);
  • ташқи аудиторияга мўлжалланган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кўпсонли ахборот ресурсларига, идораларнинг «ёйилган» серверига киришнинг ягона нуқтасини яратиш;
  • давлат институтларининг фаолияти тўғрисида ахборотларни тақдим этиш;
  • ҳуқуқий ахборотга киришни таъминлаш (республика, минтақавий қонунчилик, вазирлик ва идораларнинг меъёрий актлари);
  • давлатда «Глобал ахборотлашган жамият»га мос муносабатларни бунёд этиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
  • давлат институтларининг ишлаш самарадорлигини ошириш;
  • идоравий ва бюрократик тўсиқларни енгиб ўтишга кўмаклашиш;
  • давлат хизматининг обрўси ва нуфузини ошириш.

Порталдан фойдаланиш имкониятлари:

Ушбу портал ундан фойдаланиш имкониятларини юқори даражада таъминлашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқилган. Бунда турли хил функциялар ва буйруқлар, график белгилар ва расмларни ишлатмаган ҳолда, бевосита HTML/CSS технологиялари билан ишлаб чиқилган.

Ушбу портал Бутунжахон ўргимчак тўри Консорциуми (W3C) томонидан ишлаб чиқилган барча қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда яратилган. Консорциум томонидан ишлаб чиқилган ушбу қоидалар 14 та банддан иборат бўлиб, улар 3 та бирламчи гуруҳларга бўлинган: биринчи гуруҳ қоидаларига амал қилиш мажбурий, иккинчи гуруҳ қоидаларига амал қилиш лозим, етарли даражада стандартларга мос келиш учун учунчи гурух қоидаларига амал қилиш тавсия этилади.

W3C қоидаларига жавоб бериш даражасига кўра барча сайтлар тоифаларга бўлинади. А тоифаси биринчи гуруҳ қоидаларига тўлиқ жавоб беришни англатади, АА тоифаси биринчи ва иккинчи гуруҳ қоидаларига, ААА тоифаси барча гуруҳ қоидаларига жавоб беришни англатади. Ушбу портал камида А тоифасида, ва асосан АА тоифасига жавоб бериш даражасида ишлаб чиқилган. Қўшимча маълумотларни "W3C фойдаланиш имкониятлари қоидалари" бўлимида топишингиз мумкин.

Расмлардан фойдаланиш:

Порталдаги барча расмлар alt text деб номланадиган муқобил таърифли матн билан таъминланган. Бундан ташқари барча асосий HTML теглар тегишли role атрибути билан таъминланган бўлиб бу турли хил матн ўқувчи браузерлар, скринридерлар ва бошқа ёрдамчи технологиялар томонидан тушунарли бўлишини таъминлайди.

Порталда унинг юкланиш вақтини қисқартириш, хажмини камайтириш мақсадида расм кўринишидаги файлларни иложи борича кам ишлатишга ҳаракат қилинган.

Шрифтлар хажмини ўзгартириш ва браузерлар аро мослик:

Порталда браузер орқали хажмини ўзгартириш имконияти мавжуд бўлган шрифтлар қўлланган. Internet Explorer браузерида шрифт хажмини ўзгартириш учун Просмотр (View) бўлимига кириб Размер текста (Text Size) бўлимости танлаш ва энг кичик (Smallest) хажмдан то энг катта (Largest) хажимгача исталганини танлаш мумкин. Порталда шрифтлар ўртача (Medium). ҳажмда берилган.

Mozilla Firefox браузерида шрифт хажмини ўзгартириш учун Просмотр (View) > Масштаб (Zoom) бўлимига кириб Увеличить (Zoom In), Уменьшить (Zoom Out) ёки Увеличить только текст (Zoom Text Only) функцияларидан фойдаланиш мумкин. Матнни дастлабки хажмга қайтариш учун Сброс (Reset) бўлимини танлаш лозим. Ушбе портал ундаги элементлар хажмини исталган тарзда узгартириш имкониятлари билан бирга яратилган.

Портал ушбу браузерларга мос келиши бўйича текширишлардан ўтган: IE8+, Firefox 3+, Opera 9+, Safari 4+, Chrome. Шу билан бирга порталнинг фақат матндан ташкил топган кўринишига ҳам эга бўлиб, ушбу кўриниш ҳам замонавий браузерлар ҳамда скринридерларга мос келиши бўйича текширишлардан ўтган.

Саҳифаларни чоп этиш:

Порталнинг барча саҳифаларида "Чоп этиш" функцияси мавжуд бўлиб у саҳифани принтер орқали чоп этиш имконини беради.

Қўллаб-қувватлаш:

Ахборот ҳамроҳи ва тузилмавий маъмуриятчилик - Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор – UZINFOCOMнинг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи томонидан амалга оширилади.

Меъёрий ҳужжатлар базаси: