Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФУҚАРОЛИК

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тартиби.
 

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик масалалари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ–610-сон “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг умумий тартиби чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:

а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;

б) фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;

в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;

г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;

д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш ёки Ўзбекистон Республикасининг 
фуқаролигини тиклаш тўғрисидаги доимий яшаш манзилидаги МваФРБга мурожаат этилади.

Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:

сўровнома;

паспорт ва (ёки) яшаш гувоҳномаси;

никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

бола илтимосномада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва агар мавжуд бўлса яшаш гувоҳномаси;

тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошининг паспорти ёхуд манфаатдор вазирликнинг, давлат қўмитасининг ёки идоранинг илтимосномаси;

судланганлик ҳолати йўқлигини ёки мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага паспорт (яшаш гувоҳномаси) илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишнинг умумий муддати талабнома Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базасига киритилган санадан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.Ўзбекистон Республикасида фуқаролик масалалари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ–610-сон “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг умумий тартиби чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар у:

а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;

б) фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;

в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;

г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;

д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш тўғрисидаги доимий яшаш манзилидаги МваФРБга мурожаат этилади.
 

Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:

сўровнома;

паспорт ва (ёки) яшаш гувоҳномаси;

никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

бола илтимосномада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва агар мавжуд бўлса яшаш гувоҳномаси;

тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошининг паспорти ёхуд манфаатдор вазирликнинг, давлат қўмитасининг ёки идоранинг илтимосномаси;

судланганлик ҳолати йўқлигини ёки мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага паспорт (яшаш гувоҳномаси) илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишнинг умумий муддати талабнома Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базасига киритилган санадан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.