Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Халқаро Паралимпия қўмитаси 2024 йил Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари учун медаллар жамланмаси дастурини эълон қилди

09.01.2023СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Унга кўра, Франция пойтахтидаги ўйинларда аёллар ўртасида 235 та медаллар жамланмаси ўйналади.

II МДҲ ўйинлари спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади

07.01.2023СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

МДҲга аъзо давлатлар вакиллари Янги йил арафасида Ҳамдўстлик мамлакатлари II ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида мусобақа низомини тасдиқладилар.

Қатардаги жаҳон чемпионатида бўлган автокарвон Ўзбекистонга қайтди

30.12.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллионлаб мухлислар, дунёнинг турли бурчакларидан келган туристлар орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга қайтиб келди.

Мамлакатимизда киберспорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

13.12.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов юртимизда электрон спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича Осиё электрон спорт федерацияси (AESF) вице-президенти Азат Мурадов билан учрашди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, AESF бош директорининг ўринбосари Лин Кю, маркетинг менежери Кайю Ли ҳам иштирок этишди.

Мамлакат чемпионатининг очилиш маросимида жаҳонда тенгсиз бўлган ёш боксчиларимиз тақдирланишди

09.12.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Кундузги беллашувлардан сўнг мусобақанинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, МОҚ раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов иштирок этишди.

Махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари иштирокида киберспорт ўйинлари ўтказилди

03.12.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

“3 декабрь — Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан қатор маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Матонатли ампутант футболчиларимизга Президент совғалари топширилди

03.12.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

02.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. 

“Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган объектлари спортимиз ривожи учун хизмат қилади

01.12.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бир неча кун аввал Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган Олимпия шаҳарчасига тамал тошини қўйди. Лойиҳа амалга оширилгач, 100 гектарли майдонда замонавий спорт иншоотлари қад ростлайди. Шу ўринда, мазкур объектлардан самарали фойдаланиш масаласи кун тартибидан ўрин олмоқда. Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида ушбу мавзуга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио “Катта дубулға” мусобақасида қатнашмайди

30.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

3-4 декабрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмайди.

Тимур Кападзе – 2022 йилнинг энг яхши мураббийи!

28.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбек футболининг 2022 йилги энг яхшилари ким бўлди? Бу саволга бугун “Renaissance hall” мажмуасида жорий йил сарҳисобига бағишланган “ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022” тақдирлаш маросимида жавоб олинди.

Мамлакатнинг кучли курашчилари Нукусда аниқланди

24.11.2022СпортМанба: ЎзА
Нукус шаҳрида эркин ва аёллар кураши бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Олимпия ўйинлари иштирокчилари, Жаҳон чемпионатлари совриндорлари қатнашдики, бу, мусобақаларнинг ҳар жиҳатдан қизиқарли ўтишини таъминлади.

Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

16.11.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришда Хитой асосий ҳамкорлардан бўлади

16.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) спорт соҳаси мутасаддилари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Вазирлик мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди. ХХР Спорт бўйича Давлат Бош бошқармаси директори жаноб Гао Жи видеоконференц орқали уланди.

«Ҳукумат кубоги» мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

15.11.2022СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 16-20 ноябрь кунлари пойтахтимизда «Ҳукумат кубоги» мусобақасида вазирликлар, юқори турувчи республика ташкилотлари аппаратлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтади. 

Таэквондо WT бўйича узоқ кутилган жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар

14.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

3 йиллик танаффусдан сўнг эртага Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Дунёнинг энг кучли таэквондочиларини ўзида тўплайдиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Ушбу материалда чемпионат ҳақидаги аҳамиятли жиҳатлар ҳақида маълумот берамиз.

“Янги нафас” минглаб спорт ихлосмандларини бирлаштирди

14.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Маълум қилганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шоири остида ташкил этилган мазкур лойиҳа бир вақтда Республикамизнинг 15 та шаҳрида ўтказилди. Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” комплексининг олдида бўлиб ўтган тадбир кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бошлаб берди

09.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

07.11.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Боку “Катта дубулға” турнирига қуръа ташланди

04.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Озарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси 19 нафар спортчи билан иштирок этади. Бугун мусобақадан аввал ўтказилган расмий тадбирлар қаторида қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртларимиз Париж-2024 йўлидаги муҳим рейтинг очколари ва медаллар учун курашни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: