Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Спорт
![]() Боку “Катта дубулға” турнирига қуръа ташланди 04.11.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиОзарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси 19 нафар спортчи билан иштирок этади. Бугун мусобақадан аввал ўтказилган расмий тадбирлар қаторида қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртларимиз Париж-2024 йўлидаги муҳим рейтинг очколари ва медаллар учун курашни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: |
![]() Қитъамиз спортининг нигоҳи яна пойтахтимизга қаратилади 31.10.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиТошкент яна бир муҳим тадбирни қабул қилишга ҳозирланмоқда. 3-7 ноябрь кунлари мамлакатимизда марказий ҳамда жанубий осиёлик мураббий ва ҳакамлар учун халқаро семинар ташкил этилади. |
![]() Ҳамюртларимиз ООКнинг гендер тенглик мавзусида ўтказилаётган халқаро семинарида иштирок этишмоқда 31.10.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиБаҳрайн пойтахти Манама шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) томонидан қитъада гендер тенгликни таъминлаш мавзусидаги икки кунлик халқаро семинар бошланди. Тадбирдан Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) стратегик йўл харитаси, 2020+5 йилги Олимпия кун тартибига мувофиқ, Осиё мамлакатлари спорт ҳамжамиятида гендер тенглигига эришиш, хусусан, раҳбарлик лавозимларидаги аёллар ўрнини камида 30% га етказиш каби масалалар кўзланган. |
![]() Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда 25.10.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиДўстона ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Дубай шаҳрида ўтган тадбирда ҳар икки Қўмитанинг Бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Азза бинту Сулаймон иштирок этишди. |
![]() Сеулда МОҚА Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади 19.10.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиКорея Республикасининг Сеул шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Тадбирда 205 та Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари иштирок этмоқда. |
![]() Сеулда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўтказилади 18.10.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси19-20 октябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари (МОҚА) ассоциациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда МОҚА раҳбари Робин Митчел ҳозирда Сеул шаҳрида бўлиб туришибди. |
![]() Баҳрайн ва Кувайтда зафар қучган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди 17.10.2022СпортМанба: ЎзАЎтаётган йил мамлакатимизга спорт соҳасида янги-янги зафарларни тақдим этаётгани билан аҳамиятли. |
![]() Юртимизда илк бор ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди 14.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиХабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз биринчи марта дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. |
![]() Янгича қиёфа очган “Миллий боғ” Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт элчиларини қарши олди 12.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиЗамонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси барон Пьер де Кубертенга тегишли ушбу иқтибос ҳозир ҳам актуаллигини йўқотмаган. Шу кунларда Тошкентдаги сўлим “Миллий боғ” сайилгоҳи спорт ихлосмандлари билан гавжум бўлди. Унда маҳаллий ва хорижий юлдузлар тинчлик ва дўстлик қадриятларини тарғиб қилган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳаси доирасидаги оммавий флешмобда иштирок этишди. Тадбир спортга эндигина қадам ташлаётган минглаб ёшларимиз учун унутилмас хотиралар билан ёдда қоладиган бўлди. |
![]() Ўзбек ва жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувга шайланинг 09.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиЎзбек ва жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувга шайланинг. Сизларни 10 сентябрь соат 17:00 да пойтахтимиздаги сўлим "Миллий боғ" сайилгоҳида "Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари" номи остида ўтадиган оммавий флешмоб тадбирида кутиб қоламиз. |
![]() 6 сентябрь – Бутунжаҳон кураш куни 06.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиБугун ўзбек миллий кураши бутун дунё бўйлаб ўз байрамини нишонламоқда. Бир неча йилдан буён ушбу сана норасмий байрам сифатида нишонлаб келинган бўлса, 2017 йилга келиб “6 сентябрь – кураш миллий спорт тури куни” сифатида расман тан олинди ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди. |
![]() Волейбол: ҳамюртларимиз Осиё челленж кубогида иштирок этади 29.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиВолейбол бўйича жорий йил 29 августдан 4 сентябрга қадар ўтказиладиган Осиё челленж кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрига жўнаб кетди. |
![]() Спорт курашлари бўйича ЖЧда қатнашадиган таркибимиз билан танишинг 25.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси10-18 сентябрь кунлари Сербия пойтахти спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мусобақада иштирок этадиган таркибимизни маълум қилди. Терма жамоамиз тўлиқ таркиби қуйидагича. |
![]() Тошкентда камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” II халқаро мусобақаси бошланди 24.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиМаълум қилганимиздек, пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” номли халқаро мусобақа старт олди. Бугун иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. |
![]() Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 августдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди. |
![]() Ислом бирдамлиги ўйинларининг қаҳрамонлари муносиб тақдирланишди 22.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиРеспублика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий Паралимпия қўмитасининг мутасаддилари иштирок этишди. |
![]() Ислом бирдамлиги спорт ташкилотларининг 11-Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди 08.08.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиКонья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари арафасида Ислом бирдамлиги спорт ташкилотларининг 11-Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилот раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Туркий Ал Файсал, Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касапоглу, шунингдек, бир қатор мартабали меҳмонлар, Ўзбекистон номидан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди. |
![]() Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг раҳбариятида ўзгариш 03.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиДавлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида федерациянинг навбатдан ташқари сайлов конференцияси бўлиб ўтди. |