Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

01.08.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Владивостокдаги консуллигимизга миннатдорчилик билдиради

01.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Мамлакатимиз делегацияси халқаро майдондаги муҳим комплекс мусобақаларда иштирок этар экан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кўмаги билан мезбон шаҳарда жамоамиз учун ҳамиша барча қулайликлар яратиб берилган.

Атлетлар шаҳарчаси меҳмонлар ихтиёрига топширилди

28.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Тантанали тадбирда «Осиё болалари» Халқаро ўйинларида иштирок этувчи давлатлар вакиллари: спортчилар, мураббийлар, кўнгиллилар, спорт делегациялари аъзолари иштирок этди.

Икки нафар полвонимиз ЖЧда бронза медалига сазовор бўлишди

27.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Италияда ўтаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2 та бронза медали билан бошладик. Юнон-рум курашчиларимиз Хуршидбек Нормуҳаммадов ва Беҳруз Барноев рақибларини мағлуб этиб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки медалларни тақдим қилишди.

Ҳамюртларимиз “Дўстлик ўйинлари”даги иштирокини бошламоқда

25.07.2022СпортМанба: ЎзА

Хабар берганимиздек, айни кунларда Татаристон пойтахти Қозонда сув спорт турлари бўйича “Дўстлик ўйинлари” тизимида бир қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Терма жамоамиз аъзоси Нигора Сувонова 6 та олтин медалга эга бўлди

25.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медал қўлга киритишди

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс уюшмасига қабул қилинди

21.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Осиё WBC  бокс иттифоқига, бу эса ўз навбатида автоматик тарзда Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC )га қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Осиё чемпионатида навбатдаги медаллар шодаси

21.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз навбатдаги медаллар жамланмасини жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.

Дзюдо бўйича ўсмирлар жамоамиз Осиёда тенгсиз!

20.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Мусобақада ҳамюртларимиз жами 15 та медалга сазовор бўлишди.

Бокс бўйича терма жамоамиз Қувайтга йўл олди

19.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида "1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Мусобақада 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этишади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар.

Пойтахтимизда старт олган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

18.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

“Юнусобод" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қитъамизнинг 21 мамлакатидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин ёш оғир атлетика юлдузлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бирмингем-2022: Бугун Фетисова ҳамда Латишевага мухлислик қиламиз

14.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XI Бутунжаҳон ўйинлари давом этади. Бугун бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова тасма ҳамда булавада ўз дастурини намойиш қилса, Даря Латишева (ушу) таулу йўналишида медаллар учун кураш олиб боради. 

Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

08.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июл – 8 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, шахмат беллашувларидан ташқари 2026 йилда ташкил этиладиган 45 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун тендер тадбирлари бўлиб ўтади.

"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари дастури тасдиқланди

08.07.2022СпортМанба: ЎзА

Яна икки йилдан сўнг Франциянинг Париж шаҳрида ўтадиган Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди.

Ўзбекистон делегацияси XI Жаҳон ўйинларида

06.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

7-17 июль кунлари АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Дунёнинг 110 мамлакатидан тахминан 3600 нафар спортчи иштирокида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиз ҳам қатнашадилар.

Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилади

05.07.2022СпортМанба: ЎзА

Президентимизнинг жорий йил 1 июлда “2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Юртимизда текболни янада ривожлантириш йўлида муҳим учрашув бўлиб ўтди

04.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Текбол спорти қисқа фурсат ичида Венгриянинг миллий рамзларидан бирига айланиб улгурди. Футбол ва стол теннисини ўзида бирлаштирган ушбу жозибадор спорт тури мамлакатимизга ҳам кириб келган бўлиб, у кўплаб ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

27.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

6 та олтин ва 3 та кумуш. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоaси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида мана шунча медалларни қўлга киритди. 

Спортни ривожлантириш вазири Аргентина элчиси билан учрашди

24.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Аргентина Республикасининг мамлкатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Антонио Зуайнни қабул қилди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди.

VII «Осиё болалари» спорт ўйинлари яқинлашмоқда

23.06.2022СпортМанба: ЎзА

Эртага, 24 июнь куни Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII «Осиё болалари» спорт ўйинлари машъаласи ёқилади.