Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

14.11.2022ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бугун, 14 ноябрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 68-сессияси бўлиб ўтди.

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

11.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Жаҳон банкининг бош иқтисодчилари, Лойиҳа раҳбарлари Кордула Растоги ва Даниэль Саслоавский бошчилигидаги вакиллари билан республикамизда савдо, транзит ва таъминот занжирларини ривожлантириш масалаларида учрашув ўтказилди.

17-19 ноябрь кунлари Тошкентда Швейцария кунлари бўлиб ўтади

11.11.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон-Швейцария муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, режалаштирилаётган қўшма тадбирлар, шунингдек, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилаётган келишувлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Тожикистон элчиси билан учрашув

11.11.2022ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода билан учрашди.

Самарқандда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

10.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг расмий ва ишбилармон доира вакиллари Сирдарёда

10.11.2022ИқтисодиётМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ташқи сиёсат доирасида олиб борилаётган дўстона муносабатлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаб, савдо, инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.

Ўзбекистон — Венгрия бизнес форуми бошланди

09.11.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Венгрия Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақомига эга. Мазкур Самарқанд саммитида Бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

02.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Имтиёзларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди

01.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси Андижон вилоятидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини ўрганди

14.10.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирди.

Венгриянинг ишбилармон доиралари билан учрашув бўлиб ўтди

04.10.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Электротехника саноатидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

27.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Тери-поябзал ҳамда жун ва мўйначилик тармоғининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ўрганилди

29.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев "Ўзчармсаноат" уюшмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида уюшма раҳбарияти чарм-поябзал саноатининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тақдимотлар ўтказди.

Илғор тадбиркорларга давлат мукофотлари топширилди

22.08.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

22 август куни Халқаро конгрес марказида Тадбиркорлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик кўриш жараёни алоҳида назоратда

11.08.2022СиёсатМанба: «Янги Ўзбекистон»

Маълумки, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Деҳли бизнес-форуми: бизнес доираларининг тўғридан-тўғри ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга янги туртки

28.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Деҳли шаҳрида Ўзбек-Ҳинд бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Халқни рози қилиш – барча раҳбарларнинг энг устувор вазифаси

26.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбек-Ҳинд муносабатларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

25.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 июль куни Бош вазир ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси М.Прабхат билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президенти ва Эрон вице-президенти қўшма инновация дастурларини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар

20.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Сорена Сатторийни қабул қилди.