Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Жаҳонгир Ортиқхўжаев туркиялик тадбиркорлар билан учрашди

02.02.2022ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “OYAK” компанияси ижрочи директори Сулейман Саваш Эрдем бошчилигидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, уларга мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, шаҳар ҳокими иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

31.01.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Навоий вилоятида истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантиришнинг янги тизими муваффақиятли жорий этилмоқда

31.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Навоий вилояти туман ва шаҳарларнинг маҳаллий ҳокимият органларининг раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Бухоро вилояти тадбиркорларининг масалалари ўрганилди

31.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 январь куни Бухоро вилояти ишбилармон доиралари ташаббуси билан Бухоро шаҳри аэропортида тадбиркорлар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан режадан ташқари учрашуви ташкил этилди. 

Ўзбекистон Жаҳон савдо тизимига интеграциялашиш жараёнида янги имкониятлардан фойдаланмоқда

27.12.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши мамлакат иқтисодиётининг жозибадорлиги, савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳитини янада ошириш учун янги имкониятлар яратади.

Корея Эксимбанки Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

15.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Эксимбанки Президенти Банг Мун Кью билан музокаралар ўтказди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

04.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотларида, жумладан, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги, Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида фаолият юритаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди.

Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади

04.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков видеоконференция шаклида саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини, шунингдек, ички ва тармоқлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш чора - тадбирларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирок этди.

Андижон вилоятининг инвестициявий фаолияти ҳамда саноат ривожланишига оид масалалар муҳокама қилинди

30.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташриф буюриб, бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлди ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқди.

Давлат раҳбари янги тўқимачилик корхонасини бориб кўрди

24.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Самарқанд тадбиркорлари Туркияда

10.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқандлик тадбиркорлар шу кунларда Туркия Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатда ўтказилаётган бизнес форум ва кўргазмаларда иштирок этмоқда.

Нурафшонда ўтказилаётган қурилиш ярмаркаси кўплаб тармоқ корхоналарини ўзига чорлади

02.11.2021ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан "Nurafshon biznes sity" маъмурий биносида қурилиш ярмаркаси ташкил этилди.

Ўқиган, изланган, касб эгаллаган одам қадрли бўлади - Президент

13.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказини бориб кўрди.

Тадбиркорлар маркази бизнес ва маданият масканига айланади

08.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида қурилаётган Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам

07.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Сирдарё вилоятига келиб, “Сирдарё мега люкс” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. 

Президент Хивадаги саноат корхонасини бориб кўрди

23.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Хива гилам комбинати фаолияти билан танишди. 

Қорақалпоғистон Республикасида шамол электр станцияси қурилиши учун инвесторлар аниқланди

16.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

16 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари эълон қилинди.

Тадбиркорлар мурожаати – амалдаги ислоҳотлар кўзгуси

13.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Қарши шаҳридаги “IT Park”да Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Б.Ахмедов ҳамда вазирлик ва идоралари раҳбарлари, бошқарма, ташкилот ва муассасалар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида “Давра суҳбати” видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Халқаро юридик фирмалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

11.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори Л.Қудратовнинг “GST LLP” (АҚШ), “Global Advocacy” (БАА), “Canada Quality Experts” (Канада), “Centre for Mediation and Arbitration” (Ливан) каби халқаро юридик фирмалар ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бизнес-форуми

11.09.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоконференцалоқа форматида бизнес форуми бўлиб ўтди.