Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия

Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати

22.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 8-сонли Баённомаси билан тасдиқланган «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш» кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси»да Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари мавзусида давра суҳбати ташкил этиш белгиланган.

Шартнома имзоланди: ОТП банк Ўзбекистоннинг «Ипотека-банк» банкини сотиб олади

12.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўтган йилнинг сентябрь ойида имзоланган келишув меморандумидан сўнг Тошкент шаҳрида ОТП банки номидан «Ипотека-банк» банкини хусусийлаштириш бўйича олди-сотди шартномаси Бошқарув раиси ва Бош ижрочи директори Шандор Чанйи ва Бош директор ўринбосари Ласло Вольф, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев томонидан имзоланди.

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини “BB-” (барқарор кутилма) даражасида тасдиқлади

05.12.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 2 декабр кунида эълон қилинган “S&P” халқаро рейтинг агентлигининг Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисоботида республика рейтинг баҳоси “BB-” (барқарор кутилма) даражада ўзгаришсиз тасдиқланди.

“Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

02.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. 

Корея Эксимбанки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

25.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанкининг EDCF  Жамғармаси бош директори Хва Жун Со билан учрашув бўлиб ўтди.

Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув

24.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Осиё тараққиёт банки бош иқтисодчиси Алберт Парк билан учрашув ўтказди.

 

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди

21.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йилнинг 18–19 ноябрь кунлари Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни кўриб чиқилди.

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

18.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Жорий йилнинг 17 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари билан учрашув

18.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Ҳаолианг Ҳу билан учрашув ўтказди.

ХВЖ миссияси вакиллари билан учрашув

17.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Молия вазирлигида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашув

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон ван Рооден билан учрашув ўтказди.

Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

11.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Давлат статистика қўмитаси раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Халқаро ва маҳаллий экспертлар Ўзбекистонда электр энергиясининг улгуржи рақобатбардош бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

14.10.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида “Электр энергияси бозорига ўтиш бўйича халқаро тажриба ва Ўзбекистонда электр энергетикаси бозорига ўтишнинг истиқболлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

«Солиқ ва божхона сиёсати ислоҳоти, шунингдек даромадларнинг маъмурчилигини рақамлаштириш (тажриба алмашинуви)» Халқаро давра суҳбатини ташкил этиш бўйича

05.10.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йилнинг 5-6 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Солиқ ва божхона сиёсати ислоҳоти, шунингдек даромадларнинг маъмурчилигини рақамлаштириш (тажриба алмашинуви)» мавзусига бағишланган Халқаро давра суҳбати ўтказилади.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Берде билан учрашув

03.10.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Жаҳон банкининг (ЖБ) Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Берде билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича маълумот

28.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди. Стратегия Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Минимал ижтимоий ҳимоя даражалари тўғрисида”ги 202-сон тавсиясига мувофиқ барча фуқаролар учун минимал ижтимоий ҳимоя даражасини кафолатлаш тизимини яратишни назарда тутади.

Жаҳон Банки вакиллари билан учрашув

25.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев ва Жаҳон Банки вакиллари Окоре Окорафор Соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчи, Девид Стивен Найт етакчи иқтисодчи минтақавий менежер вазифасини бажарувчи, Сунман Квон халқаро маслаҳатчи ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича мутаҳасис Беҳруз Юсупов  билан учрашув бўлиб ўтди.