Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий ҳимоя

Оилавий турмуш масалаларига оид ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

05.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида “Хотин-қизларни турмушга, оилага, жамиятга тайёрлашнинг амалий-методологик асослари” мавзусида ўқув семинар-тренинги ўз ишини бошлади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга оид йиғилиш ўтказилди

02.01.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда бу борадаги аниқ иш режалари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938 Қарори юзасидан маълумот

31.12.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Шавкат Мирзиёев: Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор

29.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Янги йил арафасида болаларга «Президент совғаси» топширилади

29.12.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 минг дона «Президент совғаси» тайёрланиб, ҳудудларга юборилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Синовли йилнинг қаҳрамонларига мукофотлар топширилди

28.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Болаларга байрам совғалари улашилди

25.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 87-сонли имконияти чекланган болалар учун махсус ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Афв этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди

25.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Одам савдосига қарши курашиш борасидаги ишлар таҳлил этилди

24.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман-шаҳар бўлимлари ходимлари ўртасида одам савдосига қарши курашиш ва чет элда узоқ вақт бўлиб қайтган фуқаролар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва бу борада соҳа ходимларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

"Маҳалла раиси - ислоҳотчи" тамойилини жорий этиш

24.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь санасида Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 23-25 декабрь кунлари вилоятнинг 4 та ҳудудида 519 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар-тренинглар ташкил қилинмоқда.

Болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам бериш бўйича ҳамкорлик давом этади

23.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорликда “Қуролли можаро ҳудудларидан қайтган болаларни, меҳнат муҳожирларининг фарзандларини ҳамда ёпиқ турдаги ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаларини тарк этаётган болаларни COVID-19дан кейин қўллаб-қувватлаш ва уларни оилалари ва ҳамжамиятларига қайта киритиш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлик тизими доирасида

22.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Нукус шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида “таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлиги доирасида ўсмир йигит-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва уларни касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашиш борасидаги ишларни янада кучайтиришга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ўтказилди

22.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Пресс-тур давомида иштирокчилар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси томонидан имзонланган меморандумга мувофиқ “Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури”лойиҳаси доирасида Оқолтин туманидаги “Шодлик”, Сардоба туманидаги “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Мирзаобод туманидаги “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган Маданият маркази биносида ташкил этилган “Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари” фаолияти билан яқиндан танишишди.

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар учун маслаҳат дарслари

21.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мирзо Улуғбек туманида мавжуд 54 та фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан аёллар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

17.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 октябрь куни “Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим жорий этиш, яъни “Аёллар дафтари”ни шакллантириб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш топшириғи берилган эди.

Маҳаллаларнинг “ўсиш нуқтаси” аниқланиб, соҳадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилади

16.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла жамиятимизнинг энг муҳим бўғини сифатида ҳар биримизнинг ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади.

Сурхондарёда ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди

14.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва Ички ишлар бошқармалари ҳамда бошқа бир қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Сирдарёда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

14.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизимини жорий этиш, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, бу орқали хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш вазифа этиб белгиланган эди.

Аёллар муаммоларини аниқлаш борасида Хоразм вилоятида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди

13.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги ”Камолот”, Урганч туманидаги “Туркманлар”, Хива шаҳридаги “Сангар”, Хива туманидаги “Поласултан“ ҳамда Хонқа туманидаги “Баркамоллик” маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан атрофлича танишди.