Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

18.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди

18.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

17 январь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қирғизистон Элчисини қабул қилди

17.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди.

Ўзбекистон – Сингапур: Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги уфқлари

17.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Россия Элчиси билан учрашув

16.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

Ҳиндистон Элчиси билан учрашув тўғрисида

13.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳатни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

13.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Президенти ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди

12.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот

12.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидовнинг Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти “Глобал Жануб овози” саммитида иштирок этади

12.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг бўлажак йиғилиши тўғрисида

11.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 23-24 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. 

Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари билан учрашув

11.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов мамлакатимизга ташриф билан келган Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари Ёсикава Юуми билан учрашув ўтказди.

Қатар Элчиси билан учрашув тўғрисида

07.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

05.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқуловни қабул қилди.

Мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

05.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов раислигида видеоконференсалоқа тарзида саноатни комплекс ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва республика ҳудудларида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

04.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Хитой Элчиси билан учрашув тўғрисида

04.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Элчисини қабул қилди

04.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хеникни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ташкил этилди

31.12.2022СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Давлатимиз раҳбарининг  «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Ҳукумат ва вазирликлар олдидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди

30.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.