Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

воқеалар
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупция

Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати

22.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 8-сонли Баённомаси билан тасдиқланган «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш» кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси»да Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари мавзусида давра суҳбати ташкил этиш белгиланган.

Коррупция – жамият кушандаси

06.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Куни кеча «Коррупцияга қарши кураш» ойлиги доирасида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВ бўлими ва «Ўзметкомбинат» АЖ ОЁХТТEБ ходимлари билан бошқарма масъул ходимлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ахлоқий-руҳий, ички тартиб, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда кун тартибига риоя қилишлари юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

“Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган “очиқ эшиклар куни”га Кадастр агентлиги ҳам мезбонлик қилди

06.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Тадбирда асосий эътибор Агентлик фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада коррупцияга карши курашишнинг замонавий тизимларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг самарасига қаратилди. 

Коррупцияга қарши кураш: амалиёт, муаммо ва ечим

16.11.2022ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Глобал миқёсда ахборотдан эркин фойдаланиш ва соҳани рақамлаштириш имкониятлари таҳлили: ютуқлар ва муаммолар

29.09.2022ТехнологияларМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида ташкил этилган гибрид форматдаги халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кимлар раҳбар лавозимида ишлаши мумкин?

29.09.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ташкил этилган брифингда Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон ва Япония ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича халқаро ва икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

16.09.2022Иқтисодиёт

Шу кунларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича халқаро ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Японияда бўлиб турибди.

Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

22.07.2022Сиёсат

Мазкур комиссия жорий йил 14 июнь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тузилган бўлиб, устувор вазифаси давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индексини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ҳамда Очиқлик индекси бўйича якуний қарор қабул қилувчи орган ҳисобланади.

Коррупцияга қарши курашишда аёлларнинг роли ва фаоллиги оширилади

18.07.2022Жамият

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТ ТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш ва фаоллигини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди. 

“Коррупцияга қарши муросасиз кураш” мавзусида давра суҳбати

13.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков раислигида “Коррупцияга қарши - муросасиз кураш” мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

“Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликлар тақдимоти” мавзусида ташкил этилган тадбир юзасидан

09.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Коррупцияга қаши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликлар” тақдимоти ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегациясининг Латвия Республикасига амалий ташрифи бошланди

24.05.2022Жамият

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Латвия Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Сирдарё вилоят коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишида қишлоқ хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди

16.05.2022Жамият

Таҳлилларга кўра, Сирдарё вилоятида  қишлоқ ва сув хўжалиги тизими энг кўп жиноят содир этилган йўналишлардан бири ҳисобланади. Жумладан, 2021 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига дахлдор идораларнинг 32 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг жиноий қилмишлари оқибатида етказилган зарар миқдори 5,2 млрд сўмни ташкил этади.

Гонконг коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари билан ўзаро истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

07.05.2022Сиёсат

БМТ Тараққиёт дастурининг Сингапурдаги Глобал дастури ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертлари кўмагида Агентлик раҳбарияти ҳамда Гонгонг Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил қилинди. 

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

06.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Коррупцияга қарши курашиш миллий ва ҳудудий кенгашлари аъзолари, сенаторлар, вазирлик ва идоралар, ННТлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

06.04.2022Жамият

Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги Раёсат мажлисида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарори ижросини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг масъулияти тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Германия федератив республикаси делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

02.03.2022Жамият

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Германия Федератив Республикасининг Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ери Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги, Шимолий Рейн-Вестфалия Бош прокуратураси ҳамда Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Давлат хизматини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш пировард мақсадимиз

21.02.2022ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали ташаббуси билан давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурслари билан ишлаш тузилмаларининг ўрни ва ролини кучайтириш, давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқаришда ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида юзага келаётган мавжуд муаммоларга ечим топишга кўмаклашиш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этиб келинмоқда.