audio
Маданият ва санъат ходимлари куни

Бу мамлакатимизда сўнгги йилларда маънавий-маърифий, маданий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Айтиш керакки, юртимизда эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз қалбида бугунги кунга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умид ва ишонч туйғуларини тобора кучайтирмоқда. Бу йўналишдаги ислоҳотлар жараёнида  маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турларини ривожлантириш, соҳа намоёндалари фаолиятини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган. 

Қонун билан 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланди.